Марокаш бош мураббийи: Биз Петербургга суратга тушиш учун келмаганмиз

CHERY AUTO

Хабарингиз бор, бугун ЖЧ-2018 доирасида "Б" гуруҳи ўйинлари бўлиб ўтади. Биринчи баҳсда Марокаш "Екатеринбург Арена"да Эрон И.Р терма жамоасини қабул қилади.

Tecno

Африкаликлар бош мураббийи Эрве Ренар жаҳон чемпионати доирасида Эронга қарши учрашув ҳақида ўз фикрини билдирди.
- Биз Эронга қарши учрашувда бор кучимизни ишлатамиз. Испания ва Португалияга қарши баҳсга ҳам биз учунмуҳим аҳамиятга эгадир.
Шуни таъкидлашим даркор, биз Россияга энг кучли таркибимизни олиб келганмиз. Биз Петербургга суратга тушиш учун эмас, чиройли ўйин кўрсатиш мақсадида келганмиз.
Лопетегининг кетиши ҳақида шуни айта оламанки, Испания терма жамоасининг ўйин услуби ва формаси юқори даражада. Бундай вазият испанияликларни издан чиқариб бўлмайди, - дея Эрве Ренарнинг сўзларидан иқтибос келтиради ТАСС.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию