Марокаш бош мураббийи: "Диас бутун Марокаш халқига ҳурматсизлик қилди"
Марокаш терма жамоасининг собиқ бош мураббийи Эрве Ренар Африка Миллатлар Кубоги финалида Сенегалга қарши ўйиннинг 90+24-дақиқасида пенальтини аниқ амалга ошира олмаган ҳужумчи Браим Диасни танқид қилди - 0:0 (0:1). Марокашлик футболчи ўйин охирида 0:0 ҳисобида "паненка" билан зарба берди, қўшимча бўлимларда Сенегал ғалаба голини урди.
"Браим Диас ижросидаги "паненка"? Сиз хато қилишга ҳақлисиз, лекин бу ҳолатда мен бунга мутлақо қўшилмайман ва ачинмайман. Бу 50 йил давомида муваффақиятга интилиб яшаган бутун мамлакат ва халққа нисбатан ҳурматсизликдир.
Араб мамлакатлари кубогида Марокашга қарши ўйинда ҳам шундай ҳолатга дуч келганман. Футболчиларимдан бири Абдулла Ал-Ҳамдан "паненка" услубида пенальтини аниқ амалга ошира олмади. Мен ундан ўйиндан кейинги матбуот анжуманига мен билан бирга келишини ва кечирим сўрашини сўрадим", - дея Ренарнинг сўзларини келтиради Sport.es.



Фикрлар