
Марокаш футболчиси: "Бунга 1000 фоиз ҳақли эдик"
Жаҳон чемпионати чорак финалидан ўрин олган Марокаш - Португалия учрашуви якунига етди. Мазкур беллашувда африкаликлар 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
Учрашув якунига етгач, Марокаш футболчиси Софьян Амрабат ўз фикрларини билдирди.
"Бу жуда, жуда ақлбовар қилмас натижа. Мен жамоам, мураббий, йигитлар билан фахрланаман. Бунга 1000 фоиз ҳақли эдик. Бу курашганимиз, майдонда кўрсатган ўйинимиз учун мукофот. Мамлакат учун, халқимиз, миллатимиз учун чин дилдан жанг қилдик.
Бизда бир нечта жароҳатлар бор эди. Учта ҳимоячи билан ўйинни бошладик ва ҳурматга сазовор учрашув ўтказдик. Мухлисларга, мураббийларимизга ва албатта, жамоадошларимга тасанно айтаман!!!", - деди марокашликлар вакили фантастик беллашувдан сўнг.
Фикрлар