Марокаш терма жамоаси яримҳимоячиси Буадди "Манчестер Сити"га ўтди
РИАнинг қисқача хабари Аюб Буадди "Манчестер Сити" билан шартнома имзолади. Марокаш терма жамоаси ярим ҳимоячисининг англиялик клуб билан тузган келишуви 2031 йилгача мўлжалланган.
Марокаш терма жамоаси ярим ҳимоячиси Аюб Буадди Англиянинг "Манчестер Сити" клуби билан узоқ муддатли шартнома имзолади. Бу ҳақда "шаҳарликлар"нинг расмий сайтида маълум қилинди. Клуб маълумотига кўра, 18 ёшли футболчи билан тузилган келишув 2031 йилгача амал қилади. Аввалроқ футбол бўйича инсайдер Фабрицио Романо Буаддининг трансфери 95 миллион евро ҳамда қўшимча 5 миллион евро бонуслардан иборат бўлишини маълум қилган эди.
Ёш ярим ҳимоячи 2023 йилдан буён Франциянинг "Лилль" жамоаси шарафини ҳимоя қилиб келаётган эди. У Марокаш терма жамоаси сафида саккизта ўйин ўтказган, шу жумладан 2026 йилги жаҳон чемпионатида бешта учрашувда майдонга тушган.

Фикрлар