Марокашлик ҳакам умрбод футболдан четлатилди
Марокаш чемпионатида шубҳали ҳакамлик қилгани учун Хишам Тиази мамлакат футбол федерацияси томонидан умрбод футболдан четлатилди. Бу ҳақда ташкилот расмий сайти хабар бермоқда.
Гап шундаки,Тиази чемпионатнинг “Олимпик Хуригба” ва “Юссуфия Беррешид” клублари баҳсида 4 та пенальти белгилаган, уларнинг 3 таси эса меҳмонлар дарвозасига белгиланган. Ушбу баҳсда “Олимпик” 4:1 ҳисобида ғалаба қозонди.
Марокаш футбол федерациясининг фикрига кўра ҳакам ушбу учрашув натижасига бевосита таъсир қилган.
Фикрлар