Маротта: Дибала ҳар қандай пулга сотилмайди

Туриннинг “Ювентус” клуби бош директори Жузеппе Маротта жамоанинг аргентиналик ҳужумчиси Пауло Дибала ҳар қандай сумма эвазига сотилмаслигини айтиб ўтди. 
“Пауло ҳар қандай пулга сотилмайди. Биз бундай таклифларни кўпини рад этдик. Дибала “Ювентус”да бахтли. Шундай экан у жамоада қолади”, - дейди Маротта Tuttosport нашрига берган интерьвюсида.
Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ 23 ёшли футболчининг хизматларига “Барселона” клуби жиддий қизиқиш билдираётгани ва Дибаланинг ўзи ҳам бу борада каталонияликлар билан маҳфий тарзда музокаралар олиб бораётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.
Маълумот учун, Аргентина терма жамоаси аъзосининг “кекса синьора” билан амалдаги шартномаси 2022 йилга қадар имзоланган.
 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!