Ads

Франциянинг "Марсель" клуби ярим ҳимоячиси Буна Сарр "Атлетико"га қарши бўлиб ўтадиган Европа лигаси финал баҳсини ўтказиб юбориши мумкин.

L'Equipe нашри тарқатган хабарга кўра 26 ёшли гвинеялик футболчи кеча “Генгам”га (3:3) қарши учрашувда жароҳат олган. Унинг қачон сафга қайтиши эса ҳозирча номаълум.

Эслатиб ўтамиз, “Атлетико” ҳамда “Марсель” жамоалари ўртасидаги Европа лигаси финал баҳси 16 май куни Лион шаҳрида бўлиб ўтади.