Ads

ПСЖ клуби ҳужумчиси Неймар кеча бўлиб ўтган “Марсел”га (2:2) қарши баҳсда мезбон мухлисларнинг ҳужумига учради.

Аниқроғи, ўйиннинг 74-дақиқасида бразилиялик футболчи бурчакдан тўп тепиш учун келганида маҳаллий ишқибозлар унга қарата турли ҳил нарсаларни улоқтира бошлашди. Шундан сўнг хавфсизлик ходимлари ушбу ҳолатни бартараф этишганидан сўнг Неймар тўпни ўйинга киритиб берди. Орадан бироз вақт ўтиб эса у ҳакам томонидан майдондан четлатилди.