
Марсело ПСЖга қарши ўйнай оладими?
Мадриднинг “Реал” клуби ҳимоячиси Марсело кеча Испания Ла лигаси 24-тури доирасида “Бетис”га қарши ўйинда жароҳат олган эди.
Бразилиялик футболчи айни вақтда физиожарроҳлар назоратида бўлиб турибди. Марселонинг ўзи эса ЕЧЛ 1/8 финалида ПСЖга қарши кечадиган жавоб учрашувида майдонга тушишга ҳаракат қилмоқда.
Унинг жароҳатининг қай даражада жиддий эканлиги сешанба кунги машғулотлардан сўнг маълум бўлади.
Фикрлар