Марсело Роналдунинг
Ads

"Реал" Мадрид клуби ҳимоячиси Марсело Криштиану Роналдунинг жамоадан кетганидан афсусланайтганини айтди.

“Қачонки дунёнинг энг зўр футболчиси жамоангиздан кетса, уни албатта соғинасиз. Исталган клуб Роналдуни таркибида бўлишини хоҳлайди, аммо “Реал” усиз ҳам буюк бўлиб қолади. Ишонаманки, биз барча мусобақаларда курашишда давом этамиз”, - дейди бразилиялик футболчи.

Эслатиб ўтамиз, Роналду 9 йил (2009-2018) давомида “Реал” шарафини ҳимоя қилда ва жорий йил ёзда “Ювентус”га кўчиб ўтди.