Марсело тез орада сафга қайтишини айтди

Бразилия терма жамоаси сардори Марсело ЖЧ–2018 гуруҳ босқичи 3-турида Сербияга қарши баҳснинг 10-дақиқасида жароҳат олиб, майдонни тарк этди. Мазкур беллашувда бразилияликлар 2:0 ҳисобида зафар қучди.

Ўйинни жароҳат туфайли эрта якунлаган Марсело беллашувдан сўнг жароҳати жиддий эмаслигини маълум қилди.

 “Барчага хабарлар учун ташаккур. Жиддий жароҳат бўлмагани учун Худога шукур айтаман. Тез орада қайтаман. Ғалабадан мамнунман”, – деб ёзди Марсело “Твиттер”даги саҳифасида.

Маълумот учун, Бразилия нимчорак финалда Мексикага қарши баҳс олиб боради. Мазкур ўйин Самара шаҳрида 2 июль куни бўлиб ўтади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!