"Қўқон-1912" жамоасига янги бош мураббий тайинланди
"Қўқон-1912" жамоасига янги бош мураббий тайинланди. Бу ҳақда клуб матбуоти хабар берди. Бироз аввал Баҳром Ҳайдаров жамоадан кетгани эълон қилинган эди.
"Янги мавсумга ўз олдига юқори мақсадларни қўйган "Қўқон-1912" жамоаси 2026-йилги мавсум олдидан янги мураббий билан келишувга эришди.
"Пахтакор", "Металлург" ва "Динамо" каби жамоаларда муваффақиятли фаолият олиб борган мутахассис Андрей Шипилов янги мавсумда "Қўқон-1912" жамоасига бош мураббийлик қилади. Мураббий "Пахтакор" жамоаси билан биргаликда узоқ йиллар давомида ишлаган ва "шерлар" сафида бир неча бор Ўзбекистон чемпиони ва Кубок соҳибига айланган. Шунингдек, ўша вақтларда Суперлиганинг ўртамиёна жамоаси ҳисобланмиш "Металлург" билан 2018-2019-йилларда чемпионатда 5-ўринни эгаллаган. Бу бекободликлар тарихидаги энг яхши натижа ҳисобланади.
Андрей Сергеевичга янги мавсумда улкан зафарлар тилаймиз ва бош мураббийимиз бошчилигида олдимизга қўйилган вазифани бажаришимизга ишонамиз.
Андрей Сергеевич Шипилов
Туғилган йили: 23.03.1971
Мураббийлик фаолияти: "Пахтакор" (ёрдамчи мураббий) (2007-2017), Ўзбекистон миллий терма жамоаси (ёрдамчи мураббийи), Ўзбекистон олимпия терма жамоаси (ёрдамчи мураббий), "Металлург" (2018-2021), "Динамо" (2022)", - дейилади хабарда.



Фикрлар