Марсело яна эркин агентга айланади
Марсело яна эркин агентга айланиши мумкин. “Олимпиакос” у билан шартномани бекор қилмоқчи. У клуб бош мураббийи режаларига кирмайди, дея хабар бермоқда “Marca” нашри. Битимга кўра, ҳимоячи клуб билан 2023 йилнинг охиригача қолиши керак эди. Бразилиялик ушбу мавсум барча чемпионатларда 5 та ўйинда майдонга туширилди.
Футболчи Испанияга қайтиши мумкин. Унинг “Хетафе”га ўтиши ҳақида миш-мишлар пайдо бўлмоқда.
Ўтган мавсум якунлангач, Марселонинг “Реал” билан шартномаси тугади. ҳимоячи жамоада қолмади ва шартномасини узайтирмай, клубни тарк этди. Эслатиб ўтамиз, Сентябрь ойида “Олимпиакос”га эркин агент сифатида келиб қўшилганди.
Фикрлар