Марсело ёзда "Ювентус"га ўтмоқчи

Мадриднинг "Реал" клуби ҳимоячиси Марсело жорий мавсум якунлангач жамоасини ўзгартирмоқчи. Бу ҳақда Tuttosport нашри хабар тарқатмоқда.

Унга кўра 30 ёшли бразилиялик футболчи ёзда "Сантьяго Бернабеу"ни тарк этиб, ўзига жиддий таклифлар билдираётган "Ювентус" сафига бориб қўшилмоқчи. Айтиш лозимки, туринликлар уни ўзининг бошқа бир бразилиялик ҳимоячиси Алекс Сандронинг ўрнига муносиб ўринбосар сифатида кўришмоқда. Чунки, Сандро ҳам катта эҳтимол билан мавсум якунлангач “Юве”ни тарк этади.

Маълумот учун, Марсело жорий мавсум “Реал” сафида ҳозирча 12та ўйинда иштирок этди ва ўз ҳисобига 3та гол ҳамда 1та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!