Марселонинг голи туфайли Ҳайдаровнинг жамоаси мағлуб бўлди

Ҳозиргина БАА чемпионати 16-тур ўйинлари давом эттирилди. Ҳамюртимиз Азиз Ҳайдаров тўп сурадиган “Ажман” клуби ўз майдонида “Ал Наср”ни қабул қилди.

Ушбу ўйинда меҳмонлар Марсело Цирино томонидан киритилган гол эвазига 1:0 ҳисобида ғалабага эришди.

Ҳамюртимиз учрашувни асосий таркибда бошлади ва тўлиқ 90 дақиқа ўйнади.

БАА чемпионати. 16-тур

“Ажман” – “Ал Наср” 0:1

Гол: Марсело Цирино (76).

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!