Марселонинг "Реал"даги ўрнини ким эгаллаши аниқ

"Реал " мавсум охирида шартномаси тугайдиган ҳимоячи Марселога ўринбосар қидирмоқда.

Журналист Серхио Сантоснинг сўзларига кўра, "Қироллик клуби" бразилиялик футболчи ўрнига "Райо Вальекано"нинг чап қанот ҳимоячиси Фран Гарсияни Мадридга олиб келмоқчи. 22 ёшли испаниялик футболчи асли “Реал” тарбияланувчиси ҳисобланади.

Манбага кўра, мадридликлар Сантоснинг трансфер ҳуқуқларининг 50 фоизига эгалик қилади, шунинг учун уни сотиб олишда молиявий ва бошқа муаммолар бўлмайди. Трансфер суммаси атиги 5 миллион еврони ташкил қилади.

Фран Гарсия бу мавсум “Райо Вальекано” сафида Ла Лигада бирорта ўйинни ўтказиб юбормади ва ҳар бир ўйинда тўлиқ 90 дақиқа ҳаракат қилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!