Марсьяль "Вест Хэм"га ўтиши мумкин

"Вест Хэм" "Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси Антони Марсьялни ўз сафига қўшиб олмоқчи.

27 ёшли футболчи Эрик тен Хаг жамоасида асосий таркибдан жой йўқ, шунингдек, жароҳатлар туфайли кўпинча майдонга туша олмайди. Олдинроқ, агар даъвогарлар пайдо бўлса, "қизил иблислар" франциялик футболчи билан хайрлашишга тайёр экани хабар қилинганди. "CaughtOffside" нашри маълумотларига кўра, "Вест Хэм" улардан бири бўлиши мумкин. Лондон клуби шартнома имзолаш имкониятини ўрганмоқда, аммо Марсьяль жамоа рўйхатидаги ягона номзод эмас.

Антони сўнгги мавсум барча мусобақаларда 29 та ўйинда майдонга тушиб, 9 та гол урди ва 3 та голли узатмани амалга оширди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!