Марсьялнинг навбатдаги голи МЮга қимматга тушади

Антони Марсьялнинг навбатдаги киритадиган голидан сўнг "Манчестер Юнайтед" келишувга кўра "Монако"га 8 миллион евро тўлайди.

Mirror нашри тарқатган хабарга қараганда клублар ўртасидаги имзоланган шартномага кўра агар франциялик футболчи 2019 йилгача АПЛда 25та гол ура олса, МЮ монаколикларга айнан 8 миллион евро бонус тўлаши белгилаб қўйилган.

Эслатиб ўтамиз, “Манчестер Юнайтед” Марсьялни 2015 йил “Монако”дан 50 миллион еврога харид қилган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!