Мартинелли: "Бу мавсумда менинг исмимни кўпроқ эшитасизлар"

CHERY AUTO

"Арсенал"нинг бразилиялик ҳужумчиси Габриэль Мартинелли мухлислар танқидига ўз муносабатини билдирди.

Tecno

"Интернетда менга қаратилган танқидларни кўраман ва бу мени ранжитади. Гол урсам — мени Роналдиньо деб атайди, гол урмасам — ҳақорат қилади. Аммо ишонч билан айтаманки, бу мавсумда менинг номимни кўпроқ эшитасизлар: голлар ураман, голли узатмалар ҳам бераман", — дея жавоб бериб ўтди бразилиялик юлдуз.

Бразилиялик футболчи 2019 йилдан бери "Арсенал" шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Жорий мавсум АПЛнинг икки учрашувида майдонга тушган, аммо ҳозирча голни ҳам, ассистни ҳам ўз ҳисобига ёздириб қўя олмади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!