"Машъал" легионери билан хайрлашди

Мавсум бошида “Машъал” ўз сафига бир қатор легионерларни қўшиб олганди. Лекин барчаси ҳам жамоада ўз ўрнига эга бўла олмадилар.

Туркманистонлик футболчи Дидар Дурдиевни таклиф қилиш орқали ҳужум чизиғини кучайтириш мўлжалланганди. Бироқ бундай бўлмади ва у етарли даражада ўйин амалиётига эга бўлмаган ҳолда захирада қолиб кетди.

Sports.uz сайтига маълум бўлишича, "Машъал" раҳбарияти туркманистонлик легионер билан хайрлашишга қарор қилган. Хумоюн Муртазоев эса унинг ўрнини тўлдириш учун ижарадан қайтарилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!