"Машъал" Муртазоевни қайтариш ҳаракатида
Про лига қатнашчиси – Муборакнинг “Машъал” клуби ҳам ўз қароргоҳида янги мавсум учун тайёргарлигини бошлади. Селекция ишлари эса давом эттирилмоқда.
Яқинда “Машъал”ни 12 нафар ўйинчи билан хайрлашгани тўғрисида маълумот бергандик. Айни пайтда таркибда кетганларнинг ўрнини тўлдириш учун янги номлар бор. Уларнинг орасида ҳужумчи Ҳумоюн Муртазоевни алоҳида таъкидлаш жоиз.
Бунгача “Турон”да тўп сурган футболчи у ердан кетганди. “Машъал” эса собиқ ўйинчисини яна ортга қайтариш ҳаракатида юрибди. Шу боис Муртазоев жамоа машғулотларида иштирок этяпти.
Бу йил 32 ёшни қаршилайдиган Ҳумоюн “Машъал” клуби тарбияланувчиси саналади. Фаолиятида мобайнида ушбу жамоадан ташқари “Шўртан”, “Насаф”, “Бунёдкор” ва “Турон”да тўп сурган.
“Машъал” клуби тез орада Муртазоев масаласини ижобий ҳал қилмоқчи.
Фикрлар