"Машъал" назорат баҳсида Суперлига клуби устидан ғалаба қозонди (видео)

  • 19 июль, 2022, 12:21
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Ёзги йиғинни Тошкентда давом эттираётган Дилявер Ваниев бошчилигидаги "Машъал" Суперлигада пешқадамлар сафида бораётган АГМКга қарши назорат учрашуви ўтказди.

Муросасиз кечган учрашувда муборакликлар 2:1 ҳисобида ғалаба қозонишди.

Эслатиб ўтамиз, "Машъал" Про-лига мусобақа жадвалида 24 очко билан 3-ўринда бормоқда. АГМК эса Суперлигада 6-ўринни эгаллаб турибди. Миржалол Қосимов жамоаси ҳисобида 21 очко бор.

Қуйида ушбу учрашувнинг қисқача видеошарҳини томоша қилишингиз мумкин:

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!