Бугун Суперлиганинг 6-тур учрашувларига старт берилди. Жумладан, “Сўғдиёна” ўз майдонида “Машъал”ни қабул қилди.

Жиззахдаги ўйин 2:2 ҳисобида жанговар дуранг билан якунланди. Шу куни мезбонлар сафида голларни Жасур Ҳасанов (19') ва Шоҳруз Норхонов (24') киритган бўлса, муборакликлар ҳисобига ёзилган голлар Самуэль Чигозие (37') ва Лука Чермел (90+2' автогол) томонидан киритилди.

Қуйида ушбу учрашувнинг қисқача видеошарҳини томоша қилишингиз мумкин:

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар