"Машъал"нинг Тошкентдаги йиғини якунланди, тез орада ким бош мураббий бўлиши ойдинлашади

“Машъал” клуби бугун Тошкентда “Локомотив”га қарши назорат учрашувини ўтказди. Мазкур ўйинда Марат Бикмаев ва Игорь Чикризовнинг голларига “Машъал” футболчилари жавоб қайтара олмадилар.

локо_5

"Машъал": Шохруҳ Эшбўтаев, Жамолиддин Убайдуллаев, Муҳаммадали Алиқулов, Зафарбек Акрамов, Сирож Қўзиев, Шаҳзод Шайманов, Сардор Абдураимов, Самуэль  Онониву, Дониёр Усмонов, Ифиани Ифиани,  Хумоюн Муртозаев.

Шу билан муборакликларнинг пойтахтдаги йиғини якунига етди.

Маълумки, куни кеча испаниялик бош мураббий Серхио Маринангели кутилмаганда истеъфога чиқарилганди. Ҳозирча жамоани Дилявер Ваниев бошқариб турибди. Яқин кунлар ичида “Машъал” раҳбарияти бош мураббий масаласида бир қарорга келиши кутиляпти.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!