Машарипов чемпион бўладими ёки Ўрунов?
Жорий йилнинг бошида уч нафар ўзбек футболчиси – Жалолиддан Машарипов, Остон Ўрунов ва Даврон Турсунов Эрон клублари билан шартнома имзолаган эди.
Аслида Эрон хориждан кам ўйинчи оладиган мамлакат ҳисобланади. Юқори дивизионда қатнашаётган 16 та жамоа жами 477 та футболчини қайдномадан ўтказган ва уларнинг атиги 35 нафари ўзбек футболи мактаби тарбияланувчиларидир.
Энг кўп легионер Бразилиядан – 7 нафар. Ироқ вакилларидан олти нафари Эронда тўп суради. Легионер сони бўйича Ўзбекистон учинчи ўринда бормоқда.
Хўш, Эрон чемпионатидаги легионерларимизнинг ишлари қандай кетяпти?
Жалолиддин Машарипов ва Остон Ўрунов чемпионлик учун курашаётган жамоалар – “Истиқлол” ва “Персеполис” клублари шарафини ҳимоя қилмоқда. Достонбек Турсунов эса, “Истиқлол Хузистон”ни Эрон Профессионал лигасида олиб қолишга ёрдам беряпти.
Чемпионатнинг навбатдаги тури легионеримиз жамоалари учун омадли келди. “Истиқлол” футболчилари сафар учрашувида “Алюминий” жамоасини 1:0 ҳисобида енгиб қайтди ва очколари сонини 50 тага етказиб, биринчи ўринни эгаллаб турибди.
“Персеполис” ўз мухлислари кўз ўнгида “Малаван”ни кичик ҳисобда мағлуб этди ва “Истиқлол”дан атиги бир очкога ортда қолмоқда. Чемпионлик асосан мана шу икки клуб ўртасида кечади. Демак, мавсум охирида ё Жалолиддин Машарипов ёки Остон Ўрунов Эрон чемпиони бўлади.
“Истиқлол Хузистон” лигада қолиш учун рақобатда тўғридан-тўғри рақиби “Санат Нафт” жамоасини қабул қилиб, 2:1 ҳисобида муҳим ғалабани қўлга киритди. Достон Турсунов жамоаси хавфли ҳудуд – сўнгги икки поғонада турган “Санат Нафт” ва “Нассаджи”дан уч очкога илгарилаб кетишга муваффқ бўлди.
“Истиқлол”нинг энг қимматбаҳо легионери ҳисобланган Жалолиддин Машарипов Про-лигада еттита учрашувда майдонга тушиб, биттадан гол ва ассист муаллифи бўлди.
“Персеполис” таркибидаги энг қимматбаҳо ўйинчи бўлиб турган Остон Ўрунов чемпионатда етти баҳсда ўз ҳисобига иккита гол ёздириб қўйди ва жамоасига катта ёрдам бериб келмоқда.
Бугунги кунда трансфер суммаси 500 минг еврони ташкил қилаётган Достонбек Турсунов “Истиқлол Хузистон”нинг энг қиммат ўйинчиси саналади.
Легионеримиз ҳам Эронга келганидан бери жами еттита беллашувда иштирок этди. Унинг асосий вазифаси марказий ҳимоячи сифатида мудофаа чизиғини мустаҳкам ушлаш ҳисобланади.
Ҳусановни асосий таркибдан чиқарилгани сабаби маълум бўлди. Гап терма жамоада эмас!
ЦСКА “Локомотив”ни ютади, чунки уларда Файзуллаев бор!Ҳусанов энг тезкор, Шомуродов қаҳрамон, Яхшибоев энг зўри...
Ана холос: Украинада тўпурар легионеримизни эсга олишди
Файзуллаев чемпионлик, “Бавария” ва Европага кетиш ҳақида гапирди
Фикрлар