Ҳусановни асосий таркибдан чиқарилгани сабаби маълум бўлди. Гап терма жамоада эмас!
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Қатарда бошланаётган ёшлар ўртасидаги Осиё кубогида иштирок этиш учун келди. Кўпчиликни кучли клублардаги легионерларимиз ФИФАда кунларидан ташқарида ўтадиган турнирда қатнашмаслиги хавотирга солган эди.
Сўнгги маълумотларга қараганда, Умарали Раҳмоналиев (“Рубин”, Россия), Иброҳимхалил Йўлдошев (“Қайрат”, Қозоғистон) каби асосий легионерлар қаторига аввалига келиши номаълум бўлиб турган Аббосбек Файзуллаев (ЦСКА, Россия) ҳамда Ҳожимат Эркинов (“Ал-Ваҳда”, Бирлашган Араб Амирликлари) ҳам қўшилиши ҳал бўлди.
Ҳозирча, биргина Абдуқодир Ҳусановнинг келиши номаълумлигича қолмоқда.
Куни кеча, “Ланс” ўзбек легионерини асосий таркибдан чиқариб, “Мец” билан бўлган ўйин қайдномасига киритмагани ва ўринбосарлар жамоасига ўтказгани ҳақида хабарлар тарқатилган эди. Кўпчилик буни Ҳусановнинг Осиё кубогига йўл олиши мумкинлиги билан боғлаганди.
Нуфузли манбалардан бири – lensois.com сайти эксперти Элоиза Де Местер бу масалага ойдинлик киритди.
“Ланс B” жамоаси Франция чемпионатининг 3-миллий дивизионда ғолиблик учун даъвогарлик қилмоқда. “Ланс”нинг ёш ўйинчилари кетма-кет бешта ўйиндан иборат мағлубиятсиз серия қайд ва шу учрашувлардан тўрттасида ғолиб чиқди.
Охирги учрашувда “Сент-Уан” жамоасини 1:0 ҳисобида ютган лансликлар мусобақа жадвалида иккинчи ўринга кўтарилиб олди.
- Бу ғалаба ҳам пухта тайёргарлик натижаси. Биз ҳар доим ҳам устунликни ушлаб қола олмаяпмиз. Мавсум давомида бир неча бор ана шундай ҳолатга тушдик. Муваффақиятга эришиш учун энди вазиятни назорат қилиб туришни ўрганишимиз керак, - деди жамоа бош мураббийи Винсент Карлье.
Винсент Карлье жамоани етакчи позицияда ушлаб қолмоқчи ва мавсумни юқори даражада якунламоқчи. Бунинг учун эса, натижани сақлаб қолишдаги камчиликларни бартараф қилиш керак.
“Ланс В”ни 20 апрель куни ўта муҳим учрашув кутиб турибди. Лансликлар шу куни мусобақа жадвалида пешқадамлик қилаётган “Шантийи” жамоаси меҳмони бўлади. Бу баҳсда “Ланс В” орадаги уч очколик фарқни йўққа чиқаришга ҳаракат қилади. Абдуқодир Ҳусанов айнан ана шу тўқнашувда ҳимояни мустаҳкам ушлаш учун ёшлар жамоасига ўтказилди. Унгача ҳамюртимиз жамоага кўникиб олиш учун “Сент-Аман”га қарши баҳсда қатнашади.
- Абдуқодир Ҳусанов ўринбосарлар таркибида шуғулланиш учун катта профессионал ҳисобланади. Ўзбек легионери бизга ўз ўйин сифати билан ўрнак бўлиш учун келди. Бизга унинг ёрдами асқотади ва ўринбосарлар ҳам клуб учун муҳим ҳисобланади.
Марказий ҳимоячи Ҳусанов биз билан машғулотларда қатнашди, унинг ўйин услуби ҳам бизга мос келади. Унинг профессионаллар жамоасига осонликча киришиб кетганини кўриб, бизнинг таркибга мослашиб олиши борасида умуман хавотирга ўрин йўқ, - деди бош мураббийи Винсент Карлье.
Гарчи “Ланс” Абдуқодир Ҳусановни ёшлар жамоасига ёрдамга юборган бўлса-да, легионеримизни Осиё кубогига келиб, терма жамоани Парижда бўладиган Олимпия ўйинларига йўлланма олишида кўмаклашишига умид қилиб қоламиз.
ЦСКА “Локомотив”ни ютади, чунки уларда Файзуллаев бор!
“Осиё кубоги U-23”да Файзуллаевнинг ўрнини ким босади?
Ҳусанов энг тезкор, Шомуродов қаҳрамон, Яхшибоев энг зўри...
Ана холос: Украинада тўпурар легионеримизни эсга олишди
Файзуллаев чемпионлик, “Бавария” ва Европага кетиш ҳақида гапирди
Фикрлар