Машарипов: Ғалаба учун ҳаракат қилдик, аммо...

"ЖЧ-2026" 2-босқич саралшининг сўнгги турида Ўзбекистон сафарда Эронга қарши ўйнаб, бир очкони қўлга киритди. 

Учрашувда бир қатор вазиятлар юзага келган бўлса ҳам, дарвозалар ишғол қилинмади. 

Беллашувдан сўнг терма жамоамиз етакчиларидан бири бўлган Жалолиддин Машарипов учрашув ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди. 

Ўйин ҳақида

- Яхши ўйин бўлди. Гуруҳимиздаги энг кучли жамоага қарши ҳаракат қилдик. Бироқ биз бу босқичда мағлуб бўлмадик. Албатта, ғалаба учун ҳаракат қилдик. Шундай бўлса-да, дуранг ҳар икки томон учун ҳам ёмон натижа бўлгани йўқ. 

Стадиондаги атмосфера ҳақида 

- Бугун атмосфера бунчалик яхши бўлмади. "Истиқлол"нинг ўйинида бундан кўпроқ мухлислар келади ва улар мен учун Осиёда энг кўп ишқибозларга эга жамоа. 

- Келаси мавсум учун режаларингиз қандай?

- Менинг бир йиллик шартномам бор ва шунинг учун яна бир йил шу ерда, "Истиқлол" сафидаман. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!