Машарипов: Мураббийлар рақибларни алдашим кераклигини айтишади

Осиё Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичининг 6-туридан ўрин олган "Шаҳр Ходро" ва "Пахтакор" қарама-қаршилигида Тошкент клуби 1:0 ҳисобида зафар қучди.

Беллашувдаги ягона гол муаллифи Жалолиддин Машарипов ўйиндан кейинги матбуот анжуманида ўз фикрларини билдириб ўтди. Бу ҳақда, "Пахтакор" матбуот хизмати хабар берди.

"Ўз имкониятимнинг 70 фоизи даражасида ўйнадим, деб ҳисоблайман. Бу турнирда анча қийинроқ беллашувларни ҳам ўтказганмиз. Аввалги уч учрашувда юта олмаганимиз сабабли, бугун ютишимиз керак эди. Вазиятлардан фойдаланишда бу бироз халал берди. "Ал-Ҳилол" ҳақида умуман ўйламадик. Йигитлар билан гаплашиб, бор кучимизни бериш ҳақида бир-биримизга айтгандик. Гуруҳда яхши ўйин кўрсата олдик. Мусобақада узоқроққа етиб боришни истаймиз.

Ҳар ўйиндан сўнг, жамоада йигитлар билан баҳсни таҳлил қилиб чиқамиз. Қандай ўйнадик, хатолар, яхши жиҳатлар хусусида суҳбатлашамиз. Чемпионлар лигасида жуда кўп вазиятлар бўлмайди, бунда 2, 3 имкониятдан гол уриб кетиш керак. Биз камчиликларимизга барҳам бериш устида ишлаймиз. Ўзимга келсак, 2, 3 нафар рақиб жуда яқин ўйнамоқда. Мураббийлар менга имкон бўлиши билан рақибларни алдашга ҳаракат қилишим ҳақида айтишади, албатта. Навбатдаги беллашувларда янада кўпроқ уриниб, жамоага фойда келтиришга уринаман," - деди Машарипов.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!