Машарипов ва Ғаниев жамоаси эртанги муҳим ўйин олдидан сўнгги машғулотини ўтказди (Фото)

Эртага Бирлашган Араб Амирликлари лига кубоги дастлабки ярим финалдан ўрин олган "Ал-Васл" - "Шабаб Ал-Аҳли" баҳси бўлиб ўтади.

Мазкур беллашув олдидан Жалолиддин Машарипов ва Азиз Ғаниев фаолият юритаётган "Шабаб Ал-Аҳли" бугун сўнгги машғулотини ўтказди. Унда яқиндагина янги жамоасига қўшилган Машарипов фаол иштирок этди. Аммо чемпионат доирасидаги охирги турда иштирок этмаган Азиз Ғаниев бу гал ҳам машғулотларда кўринмади. Ҳозирча, Ғаниев жароҳат олгани ёки бошқа сабаб бўйича ўйнамаяптими, бу борада расмий маълумот берилмаган.

Ett16a2WYAcwTbb

Ett1TWWXIAI1OiD

Ett18ACXYAMxbfJ

Ett16atXYAAkTOI

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар