Машариповнинг жамоасига "Манчестер Юнайтед"дан яна бир футболчи келмоқда
"Манчестер Юнайтед" ҳимоячиси Алекс Теллес Саудиянинг "Ан-Наср" клубига ўтишга яқин турибди. Бу ҳақда журналист Фабрицио Романо хабар бермоқда.
Манбага кўра, клублар 30 ёшли бразилияликнинг трансфери бўйича оғзаки келишувга эришган. "Ан-Наср" Теллесни яқин кунларда жамоага қўшилишини истамоқда.
Эслатиб ўтамиз, Теллес ўтган мавсумни “Севилья” сафида ижара асосида ўтказган. Ҳимоячи андалусияликлар таркибида 38 та ўйинда қатнашиб, 3 та голли узатмани амалга оширган. Нуфузли Трансфермаркт портали Бразилия терма жамоаси футболчисини айни дамда 7,5 миллион еврога баҳолаган.
Маълумот учун, Теллес "Манчестер Юнайтед" сафига 2020 йилда "Порту"дан 15 миллион евро эвазига кўчиб ўтган эди. Манкунианликлар таркибида футболчи жами 50 та ўйин ўтказиб, битта гол урди ва 8 та голли узатмани амалга ошрган.
Фикрлар