Машғулотларда қатнашаётган Азар нима сабабдан қайдномага киритилмади? Зидан жавоб берди

Чемпионлар Лигаси чорак финал учрашувлари қайтмоқда. Эртадан бошлаб, бизни супер тўқнашувлар қарши олади.

"Реал"нинг "Ливерпуль"га қарши қайдномаси эълон қилинди. Азар ва Рамос...

Дастлабки кун беллашувларида турнир рекордчиси "Реал" ўз майдонида "Ливерпуль"ни қабул қилади. Ушбу баҳс олдидан ташкил этилган матбуот анжуманида мадридликлар устози Зинедин Зидан иштирок этди.

"Эртага биз мавсумдаги энг муҳим учрашувимизни ўтказамиз. Эден Азар тўлиқ тикланишга улгурганича йўқ. Шунинг учун, у билан таваккал қилишни хоҳламадик. Юрген Клопп юқори даражадаги мураббий. Унинг катта тажрибаси бор. Клопп "Ливерпуль" бошқарувида анча катта натижалар кўрсатмоқда.

"Ливерпуль"нинг қарши ҳужумларидан жуда эҳтиёт бўлишимиз керак. Уларнинг ҳужум учлиги шунчаки даҳшатли ўйин намойиш этади. Олдимизда 180 дақиқалик финал бор. Менимча, қўл остимдаги жамоага етарлича баҳо берилмаяпти. Шогирдларимга ишонаман ва улар нима таклиф қила олишини биламан.

Биз ҳамма соврин учун кураш олиб бормоқдамиз. Қийин лаҳзаларни бошдан кечирдик, энди яхши кунлар бизни кутяпти",-дея ўз фикрларини билдириб ўтди франциялик мутахассис.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Omonov Hakimjon
05/04/2021 19:55
Olga real faqat va faqat galaba un oynaymiz