Машҳур футболчи “Бавария”да зиддиятга дуч келди

Маттейс де Лигт кўп грандлар орзу қилган ҳимоячи ҳисобланади. Нидерландиялик футболчи “Ювентус”даги фаолиятидан кейин муҳитни ўзгартириш мақсадида “Бавария” вариантини танлаган эди.

Доимо ҳимоя чизиғининг яққол етакчиси сифатида тўп тепишга кўникиб қолган Маттейс Мюнхен клубида ўзига бу ваколат берилмаслигини тушуниб етди.

Қолаверса, де Лигтнинг бош мураббий Томас Тухель билан муносабатига ҳам совуқлик тушган. Улар ўртасида зиддият борлиги айтилмоқда.

Бундеслига чемпиони “Барселона” ҳимоячиси Рональд Араухонинг трансфери бўйича иш бошлагани нидерладиялик ўйинчини хавотирга солиб қўйди. Маттейс де Лигт ёзда жамоасини ўзгартириши кутиляпти. Уни қадрдон устози Эрик тен Хаг “Манчестер Юнайтед”га чақиряпти.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!