Машҳур футболчи гранд клубга ўтишдан бош тортди

CHERY AUTO

Англия Премьер-лигасида “Вест Хэм” клуби шарафини ҳимоя қилаётган бразилиялик ярим ҳимоячи  Лукас Пакета январь ойида “Тоттенхэм”га ўтишдан бош тортди.

Tecno

Бу ҳақда ExWHUEmployee нашри хабар бермоқда.

Аввалроқ ,”шпорлар” 28 ёшли футболчини трансфер қилиш бўйича “болғаурарлар”га  расмий таклиф юборгани ҳақида маълумот тарқалган эди.

Манба маълумотларига кўра, “Тоттенхэм” ҳақиқатан ҳам Пакетани ўз сафига қўшишдан манфаатдор бўлган, аммо “Вест Хэм” ярим ҳимоячиси аниқ қилиб, Бразилияга қайтишни афзал кўришини билдирган.

Жорий мавсумда Пакета барча мусобақаларда 18 та ўйинда майдонга тушиб, 5 та гол урди ва 1 та голли узатмани амалга оширди. Transfermarkt портали маълумотларига кўра, футболчининг трансфер қиймати 35 миллион еврони ташкил этади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!