Машҳур футболчи мураббийга қўл кўтарди

Ўз даврида ПСЖ, “Ливерпуль” ва “Кристал Пэлас” каби клублардаги ўйинлари билан машҳур бўлган Мамаду Сако бир неча йилдан бери Франция чемпионатида “Монпелье” шарафини ҳимоя қилмоқда.

Get Football News France нашрининг маълум қилишича, 33 ёшли футболчи машғулот чоғида бош мураббий Мишель Тер-Закарян билан уришиб қолган.

Манбага кўра, воқеа машғулот чоғида иккитомонлама ўйинда рўй берган. Бош мураббий  футболчининг ҳаракатларига эътироз билдириб, уни уришиб берди. Ўзига бўлган бу муносабатни кўтара олмаган Мамаду Мишель Тер-Закарянни итариб юборади ва у йиқилиб тушади.

Энди Мамаду Саконинг жамоа таркибига кириши янада қийинлашадиган кўринади. Тажрибали футболчи бу мавсум Франция чемпионатида бир марта майдонга тушиб, атиги олти дақиқа ўйнаган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!