Машҳур футболчи тўртта ўйинга дисквалификация қилинди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

УЕФАнинг Назорат, этика ва интизом қўмитаси “Фенербаҳче” ярим ҳимоячиси Маттео Гендузини “ўйинда иштирок этган бошқа шахсларни ҳақорат қилгани, томошабинларни провокация қилгани ва одоб-ахлоқнинг асосий қоидаларини бузгани” учун тўртта ўйинга дисквалификация қилди.

Уларнинг иккитаси шартли равишда қўлланилади. Шунингдек, УЕФА 27 ёшли футболчига 50 минг евро миқдори жарима солди.

Бу ҳақда УЕФА сайти хабар берди.

Гендузи Чемпионлар лигаси саралаш плей-офф босқичида “Лион”га қарши ўтказилган жавоб учрашувидан (1:2) кейинги хатти-ҳаракатлари учун юқоридаги жазога тортилди.

26 август куни бўлиб ўтган учрашувдан сўнг футболчи рақиб трибуналари олдида ғалабани нишонлай бошлаган. Натижада жамоалар ўртасида жанжал келиб чиққан.

“Лион” дарвозабонлар мураббийи Антонио Феррейру ҳам УЕФА клуб мусобақаларида бешта ўйинга дисквалификация қилинди. Уларнинг иккитаси шартли ҳисобланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!