Машҳур футболчининг ўғли жиддий жароҳат олди

Франциялик машҳур футболчи Лилиана Тюрамнинг ўғли ҳисобланган "Генгама" ҳужумчиси Маркус Тюрам кеча чемпионатнинг 7-турида "Ним"га (0:0) қарши ўйинда жиддий жароҳат олди.

21 ёшли франциялик футболчи ушбу учрашувда майдонни замбилда кўзларида ёш билан тарк этди. Ҳозирча унинг жароҳати ҳақида маълумотлар берилмаяпти.

Маълумот учун, Маркус жорий мавсум 7та ўйинда майдонга тушиб, рақиблари дарвозасига 3та гол уришга эришган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!