Машҳур ҳужумчи икки ой ўйнаган жамоасини ташлаб, олис ўлкаларга кетмоқчи

  • 29 декабрь, 2024, 11:45
  • Ali Ahmadxo’jayev
  • 1
  • Футбол
TIGGO 2 PRO

Италия футболида ўзига яраша ном қозонган Марио Балотеллининг икки ой муқаддам “Женоа” сафига қўшилгани катта шов-шув бўлганди.

Бироқ, 34 ёшли футболчи Генуяда узоқ қолмайдиган бўлди. Марио фаолиятини Мексикада давом эттиради.

La Gazzetta dello Sport нашрининг маълум қилишича, Балотти январда Италиядан кетишни мўлжаллаяпти. Унинг “Крус Асуль” билан музокараси ижобий ҳал бўлиш арафасида. Томонлар маош миқдорида бир тўхтамга келиши билан шартнома имзоланади.

Балотелли октябрь ойи охирида “Женоа”га қўшилганидан бери олтита учрашув майдонга тушиб, атиги 56 дақиқа ўйнади ва бу қисқа вақт мобайнида ўзини кўрсата олгани йўқ.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Sunnatjon Hamdamov
29/12/2024 15:01
Balottemas Balotelli shoshilmay yozish kerak