Машҳур ҳужумчи “Реал”дан ўзини олишни сўради
Ўтган йилнинг бошида “Фиорентина”ни тарк этиб, “Ювентус” сафга қўшилган Душан Влахович Турин клубидан кетишни истаяпти.
23 ёшли футболчини клуб атрофида юзага келган вазият қониқтирмаяпти. Маълумки, “Ювентус” молиявий фирибгарликка йўқ қўйгани учун 15 очкоси олиб танланди ва жамоа келаси мавсум Чемпионлар лигасида қатнаша олмайди.
Бу Влаховични қониқтирмайди. Шу боис, сербиялик тўпурарнинг агентлари ҳужумчи қидираётган “Реал”га унинг хизматларини таклиф қилишди.
Влахович Турин клубида жами 37 та учрашувда майдонга тушиб, 16 та гол муаллифи бўлди. “Ювентус” бу ҳужумчини 100 миллион евро атрофида баҳолмоқда.
Фикрлар