Машҳур клуб Эрик тен Хагни Манчестердан олиб кетмоқчи

“Аякс” клуби раҳбарияти келаси мавсум олдидан “Манчестер Юнайтед” бош мураббийи Эрик тен Хагни жамоага олиб келишни режалаштирмоқда.

Бу ҳақда De Telegraaf нашри журналисти Майк Вервей хабар тарқатди.

Эрик тен Хагнинг Англия Премьер-лигасидаги ишлари кўнгилдагидек ривожлангани йўқ. Унинг қўл остида “Манчестер Юнайтед” кутилган натижаларни қайд эта олмади. Жамоага барқарорлик етишмаяпти.

Қолаверса, нидерландиялик мутахассис бир неча етакчи ўйинчилар билан чиқиша олмагани ички муҳитга салбий таъсир кўрсатди. Ҳозир ҳам жамоанинг бир гуруҳ футболчилари бош мураббийнинг кетишини кутиб юрибди.

“Манчестер Юнайтед” раҳбарияти бошқа мураббий қидираётгани ҳақида ҳам хабарлар чиқмоқда. “Аякс” эса, вазиятдан фойдаланиб қолишга уринади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!