Машҳур мураббий Роналду туфайли ишдан ҳайдалиши мумкин

  • 29 Mar 10:12
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Football
TIGGO 2 PRO

“Ан-Наср” раҳбарияти Криштиану Роналду билан зиддиятга бораётган машҳур мураббий Стефано Пиолини истеъфога чиқариши кутилмоқда.

Шунингдек, италиялик мутахассис қўл остида жамоа қайд этаётган натижалар ҳам клуб эгаларига ёқмаяпти. Бу ҳақда таниқли журналист Жанлуижи Лонгари хабар тарқатди.

Манбага кўра, Стефано Пиоли Италияга қайтадиган бўляпти. Тажрибали мутахассисга “Рома” қизиқиш билдирмоқда. Маълумки, римликларни бошқараётган Клаудио Раньери жорий мавсум тугаши билан бош мураббийлик фаолиятини якунлайди.

Эслатиб ўтамиз, 40 ёшли Роналду Саудия Арабистони чемпионатининг 25-турида “Ал-Холуд”га қарши учрашувда 59 ёшли мураббий уни 61-дақиқада захирага олганидан норози бўлган. Португалиялик юлдуз захира ўриндиғига бормасдан тўғри кийим алмаштириш хонасига кетган.

“Ан-Наср” 25-турдан кейин чемионатда 51 очко билан тўртинчи ўринда бормоқда ва мусобақа пешқадами “Ал-Иттиҳод”дан ўн баллга орқада қолиб кетган.

Comments

You must be logged in to commet!