Машҳур теннисчи фаолиятини якуламоқчи
Германиялик машҳур теннисчи Андреа Петкович АҚШ очиқ чемпионатидан сўнг фаолиятини якунлашни режалаштираётганини маълум қилди.
“Эҳтимол, оилам ва дўстларимга яқинроқ Европада яна бир турнир ўтказарман. Аммо, умуман олганда, US Open менинг сўнгги турнирим”, - деди Петкович.
Маълумот учун, 34 ёшли Петкович 2006 йилдан буён профессионал теннис билан шуғулланади. У фаолияти давомида яккалик баҳсларида еттита чемпионликни қўлга киритган ва 2014 йилги Ролан Гарросда энг яхши натижани кўрсатган ҳолда ярим финалга чиққан. У 2011 йилда дунёнинг тўққизинчи ракеткаси бўлган.
Фикрлар