Машҳур теннисчилар
Ads
 
 
Австралиялнинг Брисбен шаҳрида давом этаётган мукофот жамғармаси бир миллион доллар бўлган халқаро турнирда Франция теннисчиси Ализе Корне ғолибликка даъвогар бўлган энг кучли теннисчиларни мусобақадан чиқариб юборди.
 
Чорак финалда Ализе иккинчи рақамда сараланган Доминика Цибулкова билан куч синашди. Ушбу учрашувда франциялик ракетка устаси рақибаси устидан 6:3, 7:5 ҳисобида устун келди.
 
Ярим финалда Ализе Корнега қарши тўртинчи рақамли испаниялик теннисчи Гарбинье Мугуруса кортга чиқди. Бироқ бу баҳснинг биринчи сетида Мугуруса 1:4 ҳисобида ортда қола бошлади ва ўйинни давом эттиромаслигини маълум қилди.
 
Ушбу нуфузли турнирнинг дастлабки босқичида Олимпия чемпиони Моника Пуигни мағлуб этган украиналик Элина Светолина чорак финалда дунё рейтингида етакчилик қилаётган германиялик Анжелика Кербер билан тўқнашди.
 
 
Кескин ва муросасиз баҳсда Элина кучли рақибасини 6:4, 3:6, 6:3 ҳисобида енгди ва финалга чиқиш учун учинчи рақамда сараланган Чехия вакиласи Каролина Плишкова билан рақобатлашадиган бўлди.