Машҳур юлдуз ўзига жамоа сотиб олди ва энди унда ўйнайди

CHERY AUTO

“Барселона” клуби ва Бразилия терма жамоасининг собиқ ҳимоячиси Дани Алвес Португалиянинг “Сан-Жуан-де-Вер” клуби ҳаммуассисига айланди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати маълум қилди.

Tecno

Португалиянинг учинчи дивизионида иштирок этувчи клубни сотиб олиш бўйича келишув тафсилотлари ошкор этилмаяпти. Аввалроқ оммавий ахборот воситалари Алвес ушбу клубни харид қилганидан кейин ярим йиллик шартнома имзолаб, футболчи сифатида ҳам майдонга тушиши мумкинлиги ҳақида хабар тарқатган эди.

- Клубимиз тарихида янги босқич бошланмоқда. Бу биз учун бурилиш нуқтасидир. Алвес жамоамизга ғалаба руҳи ва катта мақсадларни олиб келади, - дейилади расмий баёнотда.

Дани Алвес фаолияти давомида Испаниянинг “Барселона” ва “Севилья”, Франциянинг ПСЖ, Италиянинг “Ювентус”, Бразилиянинг “Баия” ва “Сан-Паулу” клубларида тўп сурган. У сўнгги марта 2023 йил 8 январь куни Мексиканинг “Пумас” жамоаси сафида “Хуарес”га қарши чемпионат ўйинида (2:1) майдонга тушган.

Алвес футбол тарихидаги энг кўп соврин ютган ўйинчилардан бири ҳисобланади ва унинг ҳисобида жами 43 та ютуқ бор. Тажрибали футболчи Испания чемпионини 6 марта, Франция чемпионати 2 марта, Италия чемпионати 1 марта  ғолиб чиққан. Шунингдек, 3 марта Чемпионлар лигасида, 2 марта УЕФА Кубогида, 3 марта УЕФА Суперкубогида зафар қучган.

Бразилия терма жамоаси билан эса 2 марта Конфедерациялар Кубоги (2009, 2013), 2 марта Америка Кубоги (2007, 2019) соҳиби бўлган ва 2021 йилда Олимпия чемпиони унвонини қўлга киритган.

2024 йил февраль ойида Дани Алвес жинсий зўравонлик иши бўйича 4,5 йилга озодликдан маҳрум этилган эди. Аммо 2025 йил март ойида Каталония Олий суди (TSJC) уни оқлаш тўғрисида қарор чиқарди.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!