Маскерано: Мессидек футболчини бошқа кўрмаслигимиз мумкин
Ads

Айни дамда Хитойнинг “Хэбэй Чайна Форчун” клуби шарафини ҳимоя қилаётган аргентиналик ҳимоячи Хавьер Маскерано “Барселона”даги собиқ жамоадоши Лионель Месси кўрсатаётган ўйинлар ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Месси ҳозир “Олтин тўп”ларни қўлга киритган пайтларидан кўра кучлироқ ўйин кўрсатмоқда. У фантастик футболчи. Балким биз бошқа бундай футболчини кўрмасмиз.

Унинг ривожланиши кўз олдимда содир бўлди. Бунга ишониш қийин”, - дейди аргентиналик футболчи.