Мастантуоно: “Беллингем “Реал” билан яшайди ва нафас олади”
“Реал Мадрид” футболчиси Франко Мастантуоно жамоадоши Жуд Беллингем ҳақида фикр билдирди.
Матбуот билан суҳбатда аргентиналик футболчи Беллингемнинг гўёки алкоголь билан боғлиқ муаммолари борлиги ҳақида тарқалган маълумотларга муносабат билдирди. Бу айбловлар аввалроқ испаниялик блогер томонидан илгари сурилган эди.
"Жуд — ҳар куни соат 9:30 дан 18:00 гача машғулот базасида бўладиган инсон. У катта юракка эга, “Реал” билан яшайди ва нафас олади ҳамда ўз ишини чин дилдан севaди", — дея Мастантуоно.
Маълумот учун, англиялик ярим ҳимоячи жорий мавсум барча мусобақаларда 25 та учрашувда майдонга тушиб, 6 та гол ва 4 та голли узатма муаллифи бўлган.



Фикрлар