Мастантуоно: "Миллий терма жамоада 10-рақамли формада ўйнаш — бу беқиёс туйғу"

  • 09 Oct 18:14
  • Bilolbek Imomov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

Аргентина терма жамоаси ва "Реал" футболчиси Франко Мастантуоно миллий жамоада 10-рақамли формада ўйнагани ҳақида фикр билдирди.

Tecno

"10-рақамли форма — бу ажойиб нарса. Ҳар доим айтаман, Лео Месси ва Диего Марадона каби афсоналар кийган рақам остида ўйнаш — бу энг юқори даража. Буни кутмаган эдим, бу мен учун жуда махсус лаҳза бўлди.

Ҳар гал шу формадаги суратимни кўрганимда, ҳис-туйғулар мени чулғаб юборади.

Кийиниш хонасига кириб, 21-рақам ёнида исмимни кўрдим ва Хулиан Альварес билан бир қаторда эканимни кўриб, аввалига мени қизиқтиришяпти деб ўйладим.

Бу менинг ҳаётимдаги ноёб ва унутилмас лаҳза бўлди", — дея таъриф бериб ўтди аргентиналик ёш юлдуз.

Эслатиб ўтамиз, 10 сентябрда ўтказилган Аргентина - Эквадор учрашувида Реал Мадрид футболчиси 10-рақам остида ҳаракат қилган эди.

Comments

You must be logged in to commet!