Масвидал ва Диаз реванш жангини ўтказади, аммо...

  • 9 январь, 16:37
  • 0
  • MMA

Happy Punch нашрига кўра, Хорхе Масвидал(35-17) ва Нейт Диас(21-13) ўртасида реванш жанги бўлади, аммо бу сафар америкалик машҳур фахрийлар бокс рингида жанг қилишади. Жанг март ойида Лас-Вегасда бўлиб ўтади.

Эслатиб ўтамиз, ушбу жангчиларнинг илк учрашуви 2019 йилнинг ноябрь ойида "UFC 244" турнирида бўлиб ўтган ва унда Масвидал учинчи раундда техник нокаут билан ғалаба қозониб, рамзий BMF камарининг биринчи соҳибига айланган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!