Мата яна икки йил Манчестерда қолади

Испаниялик футболчи амалдаги шартномасини 2021 йилга қадар узайтирди. Келишув яна бир йилга узайтирилиши ҳам мумкин. 

"Бундай ғаройиб мухлисларга эга бўлган ажойиб жамоа сафида тўп тепиш мен учун шараф. Мен беш йилдан буён бу ерда тўп суриб келаман ва фаҳр билан "Олд Траффорд" менинг уйим деб айта оламан", - деди Мата шартнома имзолангач.

Маълумот учун, 31 ёшли футболчи 2014 йилдан буён "қизил иблислар" шарафини ҳимоя қилиб келади. У ҳозирга қадар манчестерликлар сафида жами 218 баҳсда майдонга тушган ва 45 та гол киритиб, 37 та голли узатмани амалга оширган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!