Матейс де Лигт Римга етиб келди

"Ювентус" марказий ҳимоячиси Маттей де Лигт яқин вақтлар ичида ўнг елкасидан операция қилинади.

Sky Sport нашрининг итальян бўлими хабарига кўра, нидерландиялик футболчи Рим клиникаларидан бирига жароҳлик амалиёти учун етиб келди.

Де Лигт ўтган йил ноябрь ойида жароҳат олганди. Мавсум якунланганидан сўнг, клуб унга даволаниш имкониятини тақдим қилди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)