Матичнинг "МЮ" билан шартномасини узайтиришига аслида нима сабаб?

Неманья Матич «Манчестер Юнайтед» билан янги шартнома имзолаганидан сўнг клуб расмий сайтига шундай деди:

- Жуда бахтлиман. «Манчестер Юнайтед» билан ҳар ким ҳам шартнома имзолайвермайди. Шу сабаб бундан фахрланаман, айниқса бу оилам учун жуда муҳим.

Оила-аъзоларим ҳам бу ерда қолишдан хурсандлар, уларга Манчестерда яшаш ёқади. Биз барчамиз хурсандмиз ва фахрланамиз. Умид қиламанки, клубга бир қанча совринлар ютишида ёрдам бераман ва албатта, ўз ўйинимни янада яхшилашга ҳаракат қиламан.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!